ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Будапештда Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Будапешт шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бир қатор вакилларини жамлаган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто иштирок этди.

Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

Бизнес-форум давомида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида “G2B” ва “В2В” учрашувлари ўтказилди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик ва озиқ-овқат саноати соҳаларида 12та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қатор икки томонлама битимлар имзоланди. Бундан ташқари, 76 та янги истиқболли инвестиция лойиҳаси устида биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олинди. Улардан 26таси бўйича Ўзбекистон ва Венгрия тарафлардан ҳамкорлар аниқланган бўлиб, тегишли музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Савдони ривожлантириш бўйича Венгрия агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, ўзаро сайёҳлик оқимлари ҳажмини кўпайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Хусусий туризм ташкилотлари Ассоциацияси ҳамда Венгрия Сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, шунингдек, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ҳамда Венгрия фармакологик кластери ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари