ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Қирғизистоннинг йирик объектлари давлат қарзлари туфайли Хитойга ўтиб кетиши мумкин

Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг Матбуот хизмати хабар беришича, республиканинг йирик объектлари давлат қарзлари туфайли Хитой тасарруфига ўтиб кетиши мумкин. Кредит келишувлари собиқ президент Олмозбек Атамбоев томонидан имзоланган, дея ёзади kursiv.kz сайти

Келишувга биноан, рес­публика унда келтирилган шартларни бажармаса, «объектлар қарз бериб турган томон тасарруфига ўтказилади». Айни пайтда Қирғизистон президенти Садир Жапаров керакли пул маблағларни топиб, кредитдан ўз вақтида қутулишини ваъда қилган.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, 2020 йил якунига кўра, Қирғизистон Респуб­ликасининг ташқи қарзи 4,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Аввалроқ Қирғизистон 2021 йилда рекорд даражадаги 37,3 миллиард сомлик давлат қарзидан қутулиши маълум қилинганди.

Тожикистон республикаси давлат қарзи Қирғизис­тонникидан 1,2 миллиард АҚШ долларига кўп. Тожикистон молия вазирлиги хабар беришича, мамлакат давлат қарзи 2021 йил бошига келиб, 3,7 миллиард АҚШ долларига етган. Улардан 3,2 миллиард АҚШ доллари ташқи қарз бўлиб, ЯИМнинг 46,8 фоизини ташкил этади. Ўтган йили ташқи қарзни қоплаш учун давлат бюджетидан 190,2 миллион АҚШ доллари йўналтирилган эди. Ундан 124 миллион АҚШ доллари асосий қарзни қоплашга ва 66,2 миллион АҚШ доллари эса фоиз ставкаларини тўлашга ажратилган. Айни пайтда 2020 йил давомида давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга халқаро молиявий институтлардан 342 миллион АҚШ доллари жалб этилган.

“Банк ахборотномаси-Банковские вести”
газетасининг 7 сонидан

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари