ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Бензин ёқилғисидан воз кечганларга пул тўлашади

Буюк Британия ҳукумати бензин ва дизелли ёқилғидан фойдаланишдан воз кечмоқчи бўлган автомобиль эгаларини уч минг фунтгача бўлган маблағ билан рағбатлантиради, деб ёзади The Times нашри.

Ҳукумат атроф-муҳитни кам зарарлантирадиган транспортда ҳаракатланишини қўллаб-қувватлаш ниятида. Ушбу тўловлар йирик шаҳарларнинг автомобиллардан қарамлигини сусайтириш билан боғлиқ жорий этилган янги дастур доирасида ажратилади. Бу билан ҳукумат йўлларнинг ифлосланиши даражасини камайтириш ва атмосферанинг сифати яхшиланишига эришмоқчи.

Автомобиль эгаларига ўз транспортларидан икки йил муддатга воз кечиш таклиф этилади. Унинг ўрнига карталарига пул ўтказилиб, бу пулларни улар жамоат транспорти, такси, каршеринг хизматларидан фойдаланиш, шунинг­дек велосипед, электроскутер ижараси учун сарфлаши кўзда тутилган. Ҳукумат ушбу ташаб­бусга хусусий бизнес ҳам қўшилишига умид қилмоқда.

Аввалроқ маълум бўлганидек, Франция ҳукумати фойдаланилган электрокар харидорларига минг евро қўшиб беришини баён этганди. Янги электромобиллар субсидияси учун олти минг евро ажратилади. Мамлакатда 2021 йилда 100 минг дона экологик автомобиль сотилиши кўзда тутилган.

Европада электромобиллар савдоси шу даражада тез суръатларда ўсмоқдаки, яқин келажакда ушбу ҳудуд бу борадаги етакчиликни Хитойдан олиб қўйиши мумкин, дейилмоқда мутахассислар хулосаларида.

“Банк ахборотномаси-Банковские вести”
газетасининг 7 сонидан

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари