ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


«Ўзсаноатқурилишбанк» ЕТТБнинг миллий валютада номиналланган кредит линиясини жалб қилади

Яқинда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида 25 млн. АҚШ доллари миқдорига тенг синтетик кредит линияни жалб қилиш бўйича битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Ушбу кредит маблағлари миллий валюта эквивалентида номинация қилиниб, мамлакатимизда бизнесга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Бу билан молиялаштириш маблағларидан фойдаланиш имконияти кенгая­ди, тадбиркорлик соҳасининг барқарор ўсиши ва ривожланиши таъминланади. Айниқса, коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган пандемия даврида ишбилармонлик инфратузилмасини модернизациялаш орқали соҳани янада рағбатлантириш ҳамда молиявий секторда салбий оқибатларни юмшатишга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур келишув икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, у юртимизда халқаро молия институтлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган ислоҳотларнинг ижобий динамикасини тасдиқлайди.

Бундан ташқари, ушбу битим 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси асосида қабул қилинган «Йўл харитаси»да миллий валютада ресурсларни жалб қилиш ҳамда эҳтимолий ички ва ташқи таваккалчиликларни ҳисобга олган ҳолда банклар кредит портфелини долларлаштириш даражасини пасайтириш бўйича белгиланган вазифаларга тўлиқ мосдир.

“Банк ахборотномаси-Банковские вести” газетасининг 11-сонидан

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example