ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


Ўзсаноатқурилишбанк нуфузли AsiaMoney нашри томонидан “Энг яхши маҳаллий банк" деб топилди

AsiaMoney журнали томонидан ўтказилган "2021 йилнинг энг яхши банки" (Best bank awards 2021) танловида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши маҳаллий банк" номинациясида кетма-кет иккинчи марта ғолиб деб топилди.

Нашр экспертлари Ўзсаноатқурилишбанкни мамлакатнинг энг йирик кредит муассасаларидан бири сифатида эътироф этиб, молия муассасининг сўнгги 12 ойдаги фаолиятини таҳлил қилдилар. Хусусан, ҳисобот даврида банкнинг молиявий кўрсаткичлари яхшилангани қайд этилди. Банк активлари 2020 йил охирига келиб 29% га, яъни 4,5 млрд. долларгача ўсди ва ўз капиталининг рентабеллиги 2019 йилдаги 9% дан 15% гача ўсди. Чакана мижозлар сони 2019 йилдаги 1,07 миллиондан 1,16 миллионга, корпоратив мижозлари сони эса 56 500 тадан 64 500 тага ошди.

Таҳлилчилар Халқаро молия корпорацияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда молия институтини трансформацияси бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. Қайд этилганидек, трансформация жараёнлари банкка бизнесни кенгайтириш ва уни бозор тамойиллари асосида ишлайдиган универсал банкка айлантириш, кичик ва чакана бизнес сегментларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда инвестиция портфелини диверсификация қилиш, аҳоли ўртасида маркетинг ва брендни таниб олишни ошириш имконини берди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан "ЖОЙДA" дастурий таъминоти ва "SQB Premium" сервисини жорий этиш орқали банк хизматларини рақамлаштириш борасида амалга оширилган улкан ишлар, шунингдек, банкнинг Ўзбекистонда биринчи бўлиб "яшил банкинг"ни ривожлантириш учун масъул бўлган ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш масалаларига ихтисослашган тегишли бўлинмаларини жорий этиш борасидаги ютуқлари алоҳида таъкидланди.

AsiaMoney экспертлари коронавирус пандемияси сабабли қийин аҳволга тушиб қолган мижозларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк корпоратив бошқаруви ва риск менежментини янада такомиллаштириш банкнинг яқин истиқболдаги мақсадлари сифатида қайд этдилар.

Маълумот учун. "Best bank" танлови ҳар йили анъанавий равишда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари банклари ўртасида нуфузли халқаро молиявий нашр – AsiaMoney журнали томонидан ўтказилади. Бунда асосий мақсад ўтган йил давомида ҳар бир мамлакатнинг банк-молия муассасаларининг фаолияти даражасини баҳолашни ишлаб чиқишдан иборат. Ғолиблар "Энг яхши маҳаллий банк", "Энг яхши корпоратив ва инвестиция банки", "Энг яхши халқаро банк", "Кичик ва ўрта бизнес субъектларига энг яхши хизмат кўрсатган банк", "Энг яхши рақамли банк", "Корпоратив ижтимоий масъулият нуқтаи назаридан энг яхши банк", "Микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича энг яхши банк" каби номинациялар бўйича рағбатлантирилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example