ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10852.04 -8.13
1 EUR = 12449.46 +103.62
1 RUB = 145.45 -0.45
1 GBP = 14907.45 +108.3
1 JPY = 94.75 +0.61
1 AFN = 103.78 +0.77
1 AMD = 22.48 -0.1
1 AED = 2954.46 -2.22


Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, банк ва уюшма раҳбарияти, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз таъкидлаганидек, маҳаллий саноат маҳсулотларининг сифати бозор талабларига мос келиши шарт. Бу унинг харидоргирлигини, корхонанинг эса барқарорлигини таъминлайди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга қаратилган вазифалар қаторида маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, бунда тренинг дастурларидан кенг фойдаланиш масалалари аниқ белгилаб берилди.

Ҳужжатга мувофиқ, шу кунга қадар Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Банк ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ўртасида Ўзбекистон Республикасида мазкур университет филиалини очиш ва мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида меморандум имзоланди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарда меҳнат қилаётган муҳандис ва технологлар учун дастлабки семинар ўтказилиб, унга кўра, юртимиз тадбиркорларига Туркия Малтепе университетининг махсус сертификатлари топширилди.

“ЎзқурилишматериалЛИТИ” илмий тадқиқот ва инжиниринг маркази билан ҳамкорликда тадбиркорлар ва манфаатдор аҳоли вакиллари учун қурилиш материаллари ва уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ маълумотларни ўз ичига олган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар чоп этилиб, барча ҳудудларга кенг тарқатилди.

Тадбирда Ўзсаноатқурилишбанк ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг ташкил этилиши ушбу йўналишдаги ишларнинг яна бир амалий ифодаси эканлиги таъкидланди.

Марказ фаолияти тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор аҳоли вакилларини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда ташкил қилишга ўқитиш ҳамда уларга янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган.

У ерда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.

Марказда ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.

Ўқув маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражаси мунтазам ошириб борилади, илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган “келажак материаллари” номенклатураси кенгайтирилиб, ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар кенг жорий этилади.

Шунингдек, марказ бўлажак тадбиркорларнинг молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, илғор ва замонавий технологиялар, ишланмалар, билимлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорларни кашф этишга хизмат қилади.

Очилиш маросимида сўз олганлар “Тадбиркорлар мактаби”, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғи учун янги технологиялар ва инновациялар марказига айланишини таъкидладилар.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзсаноатқурилишбанк ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан изланишлар давом эттирилиши қайд этилди.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example
savdogarbank