ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10852.04 -8.13
1 EUR = 12449.46 +103.62
1 RUB = 145.45 -0.45
1 GBP = 14907.45 +108.3
1 JPY = 94.75 +0.61
1 AFN = 103.78 +0.77
1 AMD = 22.48 -0.1
1 AED = 2954.46 -2.22


Инвестициялар ва экспорт ҳажми кўпайиши кутилмоқда - вазирлик

Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодига киритилган жами инвестициялар миқдори 10 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 12 январь куни Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда хабар қилди.


Янги корхоналарда 273 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилган ҳамда улар ишлаб чиқарган маҳсулот келажакда 1 миллиард доллардан зиёд экспорт ва 530 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш имкониятига эга.
Ўзбекистон (соф) экспорти 2021 йилда сезиларли даражада ошди, хусусан 2020 йилда Ўзбекистондан товар ва хизматлар экспорти миқдори 9 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда - 12 миллиард долларни ташкил этган. Бунда экспорт таркиби асосан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобидан кўпайган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, 2022 йилда тўғридан тўғри инвестициялар ҳажмини 9,5 миллиард долларга, экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда, хабар беради спутник Ўзбекистон.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example
savdogarbank