ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10800.55 -22.97
1 EUR = 11433.46 -5.92
1 RUB = 203.88 +0.72
1 GBP = 13244.71 -45.49
1 JPY = 79.44 -0.61
1 AFN = 122.32 +1.02
1 AMD = 26.41 +0.69
1 AED = 2940.45 -6.25


Самарқандда йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Станция йилига 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
Самарқанднинг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қуёш фотоэлектр станциясининг умумий қиймати 100 миллион долларга тенг.
У ерда йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.
“Станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади”, - дейилади хабарда.
Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини ўн кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.
Станция қурилишига 400 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилди.
Ўзбекистонда йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Маълумот учун, 2023 йил якунига қадар Самарқанднинг Каттақўрғон туманида 220 мегаватт бўлган вилоятдаги иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади, деб хабар беради sputnik.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example