ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли кимнинг маблағига қурилади - дастлабки хулоса
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилишида - харажатлар тенг улушларда амалга оширилади - дастлабки хулоса.
 
“Қирғизистон темир йўли” компанияси бош муҳандиси Роман Спасский "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши харажатларини қандай тақсимлаш режалаштирилаётганини тушинтириб берди. У Sputnik Қирғизистон мультимедиа матбуот марказида журналистлар билан учрашди.
Журналистлар Спасскийдан ХХР-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кимнинг маблағи эвазига амалга оширилиши ҳақидаги саволга компания раҳбари шундай жавоб берди.
 
"Ҳозирги босқичда, техник-иқтисодий асосга кўра, биз харажатларни енг улушда уч қисмга бўлишишга келишиб олдик. Дастлабки, қурилиш харажатлари ҳам тенг улушларда амалга оширилади", - деди “Қирғизистон темир йўли” компанияси бош муҳандиси.
 
Шунингдек, Спасский Қирғизистонда молиялаштириш кимнинг маблағи эвазига амалга оширилиши ҳозирча маълум эмаслигини, лекин энг мос вариантлар давлат-хусусий шериклиги ёки инвестиция шартномаси бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
Мутахассис айтишига кўра, темирйўлнинг Қирғизистон ҳудуди орқали ўтадиган йўналиши ўзгаришсиз қолган: Торугарт – Арпа – Макмал – Жалолобод. Ушбу комбинацияланган вариант Қирғизистон учун энг қулай ҳисобланади, деди КТЗ муҳандиси.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example