ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Тошкент ва Минск ҳамкорликни янада кенгайтиради
"Агроэкспресс" лойиҳаси имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш йўлга қўйилиши мумкин.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Минск шаҳрида Беларусь бош вазирининг ўринбосари Леонид Зайц билан учрашди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, унда икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигининг жорий ҳолати муҳокама қилинди.
Томонлар етказилаётган товарлар номенклатурасини янада кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида қўшма "Йўл харитаси"ни имзолашга қарор қилишди. Икки мамлакат ҳудудида савдо-логистика марказларини, савдо уйлари ва улар қошида доимий фаолият кўрсатаётган "шоу-рум"ларни ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўришга келишилди.
Саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Беларусь компанияларига фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда беларус тракторлари, шунингдек, тижорат, йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлик билдирилди.
Томонлар тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун қўшма фермер хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, "Агроэкспресс" лойиҳасининг мавжуд ресурслари ва имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Музокаралар якунида ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.
Аввалроқ Беларусь бош вазири Роман Головченко Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини камида 500 миллион долларга етказиш кераклигини таъкидлаганди.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example