ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни онлайн расмийлаштириш мумкин

1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали ҳам масофадан, ҳам қулай нархда расмийлаштириш мумкин бўлди. Яъни ҳайдовчилар ишончнома олиш учун нотариал идора излаб юрмайди, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда ҳам турмайди. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.


Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ нинг 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.

Бунда давлат божи:

1 ойгача бўлган муддатга – 10 % (90 минг сўм);

6 ойгача бўлган муддатга – 50 % (450 минг сўм);

3 йилгача бўлган муддатга – 100 % (900 минг сўм миқдорида) ундирилади, деб хабар беради yuz.uz.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example