Қоидага мувофиқ, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 215-5-моддасига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Шунга кўра бу соҳада таъминотчи корхоналар ходимлари томонидан юқоридаги регламентлар талабларига риоя этилмаслик, ҳисоблагич учун ортиқча маблағ ундириш каби ҳолатлари аниқланганда Адлия вазирлиги 1008 ва 1148 ишонч телефони рақамларига ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почтага мурожаат қилиш мумкин, дейилади давлат хизматлари янгиликлари каналида.