ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Трастбанк» хусусий очиқ акциядорлик биржа банки мижозлар билан кенг доирада ҳамкорлик қилиш, мижозлар ўртасида ва халқаро миқёсда бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида хорижий молия муассасалари билан вакиллик муносабатларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Жорий йилнинг 31 март ку­ни «Трастбанк» бош офисида банк­нинг узоқ йиллик ҳамкорларидан бўлган «Commerzbank» (Германия) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама этилди.

– Банкимизда хорижий молия муассасалари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш юзасидан доимий изланишлар олиб борилмоқда, – дейди«Траст­банк» ХОАББ Бошқаруви раиси ўринбосари Николай Давыденко. – Зеро, банкда вакиллик муносабатлари доирасининг изчиллик билан ривожланиши ва ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши мижозлар учун кенг турдаги хизматларни тақдим этишга шароит яратмоқда.

Тадбирда таъкидланга­нидек, «Трастбанк» ХОАББ «Com­merzbank» билан 2002 йил­­дан буён ҳамкорликни амалга ошириб келаётган бўлиб, АҚШ доллари, евро, Англия фунт стерлинги каби хорижий валюталарда ўз ҳисоб рақамини очган. «Траст­банк»нинг ушбу нуфузли молия муассасаси билан ҳамкорлиги асосан мижозларнинг тўловлари, конверсион ва ҳужжатли операциялар, савдони молиялаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда амалга оширилмоқда.

2013 йилда «Commerzbank» орқали ўтказилган евродаги аккредитивлар ҳажми қарийб 4,8 млн. еврони ва уларнинг умумий сони 25 тани ташкил қилган бўлса, АҚШ долларида амалга оширилган ак­кредитивларнинг умумий қиймати қарийб 14,7 млн. долларга тенг бўлди ва уларнинг умумий сони 53 тани ташкил этди.    

– Ишончли амалий ҳамкоримиз саналган «Трастбанк» Ўзбекистондаги барқарор ривожланаётган молия муассасаларидан бири экани ҳамда фаолиятида хал­қ­аро муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратишини алоҳида мамнуният билан таъкидлашни истардим, – дейди «Commerz­bank»нинг Марказий Осиё давлатлари молия институтлари билан муносабатларни ривожлантириш бўйича директори Карстен Тойер. – Шунингдек, банкда кадрлар сиёсати оқилона юритилаётгани ҳамда юқори салоҳият ва етарли тажрибага эга кадрлар билан таъминлангани «Трастбанк»нинг маҳаллий молия бозорида муваффақиятли фаолият юритишида муҳим омил бўлмоқда. Ўзаро ҳамкорлигимиз доирасида кадрлар малакасини оширишга қаратилган турли семинар-тренинглар ҳам ташкил этилди. Бундан ташқари, банк томонидан замонавий технологиялар ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда, мижозларга инновацион банк хизматларининг кўрсатилаётгани «банк-мижоз» муносабатлари мустаҳкамланишига туртки бўлмоқда. Мисол тариқасида, банк мижозларга ўз ҳисоб рақамини дунёнинг исталган нуқтасидан бошқариш имконини берувчи «Интернет-банк» тизимидан халқаро валютадаги тўловларни амалга ошириш, кредит карталари хизматидан фойдаланиш имкониятини яратган. Бу каби қулайликлар эса мижознинг банкка бўлган қизиқиши ва ишончини янада оширади. Ҳамкорликдаги янги лойиҳалар сари ундайди. 

Маълумки, жорий йилнинг 21 июнь куни «Трастбанк» ХОАББ ташкил этилганига 20 йил тўлади. Ўз навбатида, меҳмонлар банк жамоасига ўз қутловларини йўллаб, «Трастбанк»нинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар ва улкан зафарлар ёр бўлишини тиладилар.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, бугунги кунда «Трастбанк» «Commerzbank»­дан ташқари, хорижий мамлакатларнинг қатор молия муассасалари – «Standard Chartered» PLC (АҚШ), «Raiffeisen Bank International AG» (Австрия), Akbank (Туркия), Bank of China (Хитой), «Азия-Инвест банк» (Россия), «Русславбанк» ТБ (Россия), «Сбербанк России» ОАЖ (Россия), «Промсвязь банк» ТБ (Россия), «Банк ВТБ» ОАЖ (Россия) каби банклар билан ҳам вакиллик муносабатларини йўлга қўйган.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example