ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида банк тизимининг 2014 йил I чорагидаги фаолияти якунлари ҳамда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишлари ижроси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 апрелдаги йиғилишида банк тизими олдига қўйилган долзарб вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.Муллажонов бошқарди.

Қайд этилдики, ҳисобот даврида Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати 2014 йил учун мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишига мамлакатимиз Президентининг банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқ­аро рейтинг кўрсаткичларига эришишга йўналтирилган фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар банк тизимида эришилган кўрсаткичларнинг нафақат халқаро умумқабул қилинган меъёрларга жавоб бериши, балки айрим йўналишлар бўйича ундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришилишини таъминлади.

Хусусан, бугунги кунда банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил этиб, у халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан белгиланган 8 фоизлик талабдан 3 баробар кўпдир. 2014 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, банкларнинг умумий капитали 6,5 трлн. сўмдан ошиб кетди (1-диаграмма).

 

 

Банк тизимининг жорий ликвидлик даражаси бир неча йилдан буён 65 фоиздан юқори бўлиб, бу жаҳон амалиётида «юқори» деб умумий қабул қилинган кўрсаткичдан 2 баробардан ҳам ортиқдир.

Банк активлари 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ўсиб, бугунги кунда 44,1 трлн. сўмдан ошиб кетди (2-диаграмма).

 

 

«Moody’s»халқаро рейтинг 4 агентлигининг2014 йил15апрелдаги«Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболи» ҳисоботидаЎзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболлари кетма-кет бешинчи йил«барқарор» деб эътироф этилди ва бу республикамизда самарали банк назорати халқаро стандартлар асосида амалга оширилаётгани, банк ликвидлиги ва активлари сифати устидан доимий мониторинг олиб борилаётганини тасдиқлаб турибди.

 Бугунги кунда республикамизнинг барча тижорат банклари «FitchRatings», «Moody’s»ва«Standart & Poor’s»каби етакчи халқаро рейтинг агентликларининг«барқарор»рейтинг баҳоларига эгалар.

Банк тизими фаолиятининг асосий индикаторлари – «банкларнинг умумий капитали етарлилиги», «тижорат банкларининг ликвидлиги», «депозитлар ҳажмининг динамикаси», «кредит қўйилмалари ҳажмининг ўзгариши»жорий йилнинг I чораги якунлари бўйича юқори баҳога мосдир.

Банклар томонидан 2014 йил учун устувор вазифалар этиб белгиланган саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган энг муҳим объект­лар ҳамда қувватларни ишга тушириш, мамлакатда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва модернизациялашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2013йилнинг шу даврига нисбатан 31,2 фо­из кўпайиб, бугунги кунда уларнинг миқдори 26,8 трлн. сўмдан ортди (3-диаграмма).

 

 

Банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган инвестицион кредитлари миқдориҳам 2013йилнинг шу даврига нисбатан1,2баробардан зиёд ошиб, 2014 йилнинг1апрель ҳолатига кўра2,1трлн.сўмни ташкил этди(4-диаграмма).

 

 

Мамлакатимиз раҳбарининг кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш борасида қабул қилган директив ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар ошиб,жорий йилнинг1апрельҳолатига кўра 2,1трлн. сўмдан ошиб кетди (5-диаграмма).

 

 

Жумладан,микрокредитларҳажми444,2млрд.сўмни ташкил этиб,бу кўрсаткичҳам2013 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб1,3баробарга кўпдир.

Тижорат банклари томонидан аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар миқдори2013 йилнинг шу даврига нисбатан1,8баробар ошиб, 2014йилнинг1апрельҳолатига кўра240млрд. сўмдан ортди.

Шунингдек,банклар ёшларни,айниқса,касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш,уларнинг бизнес-лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашгаҳам жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Хусусан, 2014 йилнингIчорагида мазкур йўналишга26,8млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, мазкур кўрсаткич 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробардан зиёд ошди (6-диаграмма).

 

 

Мамлакатимиз банкларининг барқарорҳолати,банк тизимига бўлган ишончнинг йилдан-йилга ошишиҳамда аҳоли реал даромадларининг ўсиб бориши аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда ва пировардида банкларнинг жами депозитлари миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Хусусан, ушбукўрсаткич 2013 йилнингшудавриганисбатан 30,5 фоизўсиб, бугунгикундаунингмиқдори 26,2 трлн.сўмданошди (7-диаграмма).

 

 

Ҳисобот даврида молиявий хизматлар таркибида бевосита банк хизматларининг улуши 88 фоизни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ҳам 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпдир. Бу эса, банк тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнинг самарасидир.

Бугунги кунга келиб 11,5 млн. донадан пластик карталар муомалага чиқарилган, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига 134 минг 615 та ҳисоб-китоб терминалларининг ўрнатилиши республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасидадир.

Шу билан бирга, мажлисда банклар томонидан мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатиш ва улар ишончини янада ошириш борасидаги мавжуд ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётган айрим тижорат банклари фаолияти кескин танқид қилинди.

Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярмида банк тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, тижорат банклари раҳбарлари зиммасига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги мажлисида 2014 йил учун белгилаб берилган энг муҳим вазифалар: тижорат банкларининг фаолиятини халқаро стандартлар ва принципларга мувофиқ баҳолаш, тартибга солиш ҳамда назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, етакчи халқаро молия институтлари билан ўрнатилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, банк хизматлари турларини янада кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини банк фаолиятига жадал татбиқ этиш вазифалари топширилди.

Шунингдек, улар зиммасига «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган барча вазифаларни оғишмай бажариш, банкларнинг барча бўлим ва филиалларида бизнесни ривожлантириш учун янада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш,  инвестиция мақсадлари учун ажратилаётган кредитлар ҳажмини ошириш борасидаги ишларни фаол давом эттириш вазифалари ҳам юклатилди.

Мажлисда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example