ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 24 август тонгида юз берган Италиядаги ер қимирлашидан кўрилаётган иқтисодий зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 млрд доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

  Bloomberg агентлигига кўра, суғурта соҳасининг зарари 2009 йилда юз берган зилзиладан кейинги кўрсаткичдан ҳам ошиб кетиши мумкин экан. Ўшанда суғурта компанияларидан Generali 100 млн евро, Axa - 41 млн евро, Hannover Re - 11,2 млн евро, Munich Re - 23 млн евро сарфлаган эди.

  Маълумки, Италия марказида юз берган 6,2 балли ер қимирлаши бугун эрта тонгда соат 3.36да содир бўлган. Зилзила маркази Римдан 10 км шимоли-шарқда жойлашган.

  Айни вақтда табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони 250 кишига яқинлашмоқда. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

манба: sharh.uz (http://sharh.uz/iqtisodiyot/item/8740-italiya-yer-qimirlashi)

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example