ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳам сиёсий ҳам иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Хусусан, республикамиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ Юртбошимиз ташаббуслари билан танлаган бозор иқтисодиётига асосланган ривожланиш йўли нақадар тўғри эканлиги бугунги кунда қўлга киритилаётган улкан ютуқлару, халқаро майдондаги юксак эътирофлар мисолида кўришимиз мумкин.

Энг аввало, юртимизда бюджет ҳисобига ва бюджетдан қилинадиган ҳаражатларни тўғри тақсимланиш жараёнига алоҳида эътибор билан қаралади.
2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра давлат бюджетидаги профитцит 60,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги маълум қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, 2016 йилнинг январь-июнь ойларида бюджет даромадлари 19,105 трлн. сўмни, бюджет ҳаражатлари эса 19,044 трлн. сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, 9,783 трлн. сўм билвосита солиқлардан, 4, 735 трлн. сўм бевосита солиқлардан, 2,447 трлн. сўм эса ресурс тўловлари ва мулк солиғидан келган. Бошқа даромадлар миқдори эса – 2 139,9 трлн. Сўмни ташкил этди.
Шу ўринда сарф ҳаражатларга эътибор қаратадиган бўлсак, ижтимоий ҳаражатлар жами 11 389,9 трлн. сўмни ташкил этди. Шундан 10 780,4 трлн. сўмлик қисми – ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳаражатлари (маориф – 6 568,9 трлн. сўм, соғлиқни сақлашга – 2 422,6 трлн. сўм, маданият ва спорт – 197 млрд. сўм, фан – 82,7 млрд. сўм, ижтимоий таъминот – 70,9 млрд. сўм, ижтимоий нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари эса 1 048,5 сўм).
Иқтисодёт ҳаражатлари 1,791 трлн. сўмга, Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш ҳаражатлари 1,06 трлн. сўмга ошган.
Давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва суд органларини ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш ҳаражатлари 825,9 млрд. сўмни ташкил этган.

Мирзо Улуғбек МАДАЛИМОВ

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example