ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


 

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 


Бетакрор юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлиги, келажак авлод эртанги кундан бахра олиб яшашларига хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганига 25 йил тўлди. Бу чорак аср дегани. Ўтган қисқа вақт мобайнида улкан ишлар амалга оширилиб, юксак марралар забт этилди. Бу йил байрамона санага юртимиз аҳолиси учун ажойиб туҳфа, навбатдаги имконсиз ишнинг ечими топилди.
Жорий йилнинг 27 августида «Ангрен – Поп» электрлаштирилган янги темир йўл линяси орқали Тошкент – Андижон йўналишида биринчи йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 июндаги «Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линяси қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1985-сонли Қарори ижроси юзасидан халқимизнинг мардонавор меҳнати эвазига узунлиги 123,2 км бўлган янги темир йўл линяси ва хитойлик ҳамкорларимиз билан биргаликда узунлиги 19,2 км.лик «Қамчиқ» туннели бунёд этилди. Мазкур лойиҳа тоғли худуддан, мураккаб шароитларда барпо этилгани билан дунёда 8-ўринда, узунлиги бўйича эса 13 ўринда, МДҲ давлатлари орасида эса ягона ҳисобланади. Маълумот ўрнида шуни алоҳида қайд этиш жоизки, асосий туннелнинг ғарбий қисми (портал) денгиз сатҳидан 1 минг 324 метр ва шарқий қисми 1 минг 465 метр баландликда жойлашган.
Жорий йилнинг 11 июлидан бошлаб, Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл орқали юк поездларининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди. Мазкур темир йўл ва Қамчиқ туннели фойдаланишга топширилган кундан бошлаб, 500 минг тоннадан зиёд юклар Фарғона водийсига ва водийдан республикамизнинг бошқа худудларига ташилди.
«Қамчиқ» туннелининг ноёблиги шундаки, у мураккаб релефли тоғ қатламининг 1200 метрдан ортиқ бўлган чуқурликдан ўтган ва бугунги кунда ушбу сунъий иншоот дунёда ягонадир.
«Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясининг қуриб фойдаланишга топширилиши Фарғона водийси вилоятларини мамлакатимизнинг бошқа худудлари билан боғлади ва юртимизда ягона миллий темир йўл тизими яратиш борасидаги режаларни тўлиқ амалга оширишга замин яратди.
Лойиҳа белгиланган муддатидан 4 ой илгари, яъни 32 ойда якунланди. Ушбу улкан қурилиш объектида жами 43 млн. куб метр тупроқ, 16,3 млн. куб метр бурғулаш ишлари бажарилди. Шунингдек, 285 сунъий иншоот ва сув ўтказиш қуврлари, умумий узунлиги 2,1 км.ни ташкил этувчи 13 та темир йўл кўприк ва 6 та йўл ўтказгич (путепровод), ҳар бирининг узунлиги 280 метрни ташкил этувчи иккита туннел туридаги галерея барпо этилди, 4 та станция, 4 та разъезд ва 2 та вокзал қуриб битказилди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, қурилган кўприклар орасида Марказий Осиёда ягона ҳисобланган, узунлиги 500, баландлиги 57 метр бўлган ёйсимон кўринишдаги кўприк ҳам мавжуд бўлиб, ушбу бунёдкорлик ишлари ўзимизнинг тажрибали мутахассисларимиз томонидан амалга оширилди. Бундан ташқари мазкур улкан лойиҳа доирасида темир йўлчилар учун ўнга яқин турар жой бинолари ҳам барпо этилди.
Мазкур ноёб лойиҳа доирасида бажарилган ишларнинг халқаро амалиётда қабул қилинган меъёр ва стандартлар талабларига мувофиқлиги Германиянинг «DB International GmbH» компаниясининг супервайзерилари назорати остида олиб борилган.
Ушбу улкан бунёдкорлик иншооти баланд тоғ қоялари орасида, кўл ҳамда бир қанча сойлар устида амалга оширилди. Янги темир йўлнинг электрлаштирилганлиги гўзал табиатни асраб авайлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки, Тошкентдан ёки водий вилоятларидан йўлга чиққан юк ва йўловчи поездлари қудратли, замонавий электравозлар ёрдамида ўз манзилига етказиб қўйилади. Бу бир қатор халқаро молия ташкилотлари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.
Бундай улкан лойиҳа ва режаларни амалга оширишда 3 минг нафардан зиёд маҳаллий ҳамда минг нафардан ортиқ хитойлик мутахассислар фаолият юритди. 600 дан зиёд қудратли техникалардан унумли фойдаланилди. Аҳамиятга молик яна бир жиҳати, янги темир йўл ишга тушиши билан 1,5 минг нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Мирзо Улуғбек Мадалимов

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example