ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Пойтахтимизда жорий йилнинг 7 май кунидан кучга кирган янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти билан жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда хўжалик бирлашмалари ва акциядорлик жамиятлари ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари иштирок этди.

Республикада акциядорлик жамиятлари ривожланиши йўлида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар белгиланган қонун нормалари мавжуд бўлсада, қонун ҳужжатларини қўллашда корпоратив муносабатларни янада ривожланишига тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммолар мавжуд эди. Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши учун янги қонунга сезиларли янгиликлар киритилди.

– Янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий мақсади амалдаги қонун нормаларини аниқлаштириш, акциядорларнинг, шу жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, акциядорлик жамиятларининг бошқарув ва назорат органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, акциядорлик жамиятларининг ахборот шаффофлигини таъминлаш асосида республикада корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришдан иборатдир, – дейди Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази директори Игор Бутиков. – Хусусан, киритилган янгиликларга мувофиқ, акциядорлик жамиятларини очиқ ва ёпиқ шаклларга бўлишнинг бекор қилиниши; акциядорлик жамияти Уставида акс эттирилиши лозим бўлган мажбурий нормалар рўйхатининг қисқартирилиши; акцияларнинг номинал қийматининг энг юқори миқдори белгиланиши (5000 сўм); акция­ларга очиқ обунанинг биржа ва қимматли қоғозларнинг биржадан таш­қари бозорида ўтказилиши, шунингдек, муомалага чиқариш амалга оширилган деб тан олиниши учун юқорида кўрсатилган бозорда жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг энг кам миқдори (60 дан 30 фоизгача) камайтирилиши; акциядорларнинг умумий йиғилиши кворумига нисбатан минимал талабларнинг камайтирилиши (60 дан 50 фоизга, такроран чақирилганда эса 40 фоизгача); акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлик жамиятининг тузилмасини тасдиқлаш; агар барча овоз берувчи акциялар (оддий акция­лар) бир акциядорга тегишли бўлган тақдирда, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш бўйича талабни бекор қилиш; дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва тўлашни чеклаш, шунингдек, талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрига ўтиши бўйича муддатни (3 йил) белгилаш; акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашига нотижорат ташкилотлари иштирокида битимлар имзолаш тўғрисида қарор қабул қилиш каби тартиб-қоидалар ўрин олган.

Шунингдек, янги таҳрирдаги қонунда аудиторлик текшируви ўтказиш (аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш) бўйича ваколатлар бериш; жамият томонидан расмий веб-сайт ва электрон почта яратиш; жамият томонидан шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини фақат акциядорлик жамияти (АЖ) ва масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида ташкил этиш; аффилланган шахслар билан тузиладиган битимлар бўйича талаблар ва йирик битим тушунчаси таърифини қайта кўриб чиқилиши; листингга киритилган жамиятлар учун ахборотларни фонд биржасининг веб-сайтида ошкор этилиши бўйича талаб белгиланиши ва бошқа янгиликлар ҳам ўз ифодасини топган.

Маълумот учун таъкидлаш ўринлики, 2014 йил 1 май ҳолатига кўра, номинал қиймати бўйича муомаладаги жами акциялар 11,3 трлн. сўмни ташкил этмоқда. Ўтган йил давомида акциядорлик жамиятлари томонидан номинал қиймати бўйича 3,2 трлн. сўмлик бирламчи ва қўшимча акциялар чиқарилган бўлса, 2014 йил I чорагида ушбу кўрсаткич 1,4 трлн. сўмга тенг бўлди.

 

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама