ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Нақд пулсиз ҳисоб-китоб усулининг ривожланиши мамлакат молия-кредит соҳасини бошқаришнинг энг муҳим элемент­ларидан бири, шунингдек, давлат иқтисодиёти ўсишининг самарали воситаси ҳисобланади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобнинг кенг қўлланишига давлатнинг уни ривожлантиришдан манфаатдорлиги, шунингдек, тижорат банкларининг кенг тармоғи замин яратади.

«Туронбанк» ОАТБ банк карталари бозорида етакчилардан бири бўлиб, нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантириш соҳасида фаол иш олиб бормоқда. Банк анъанавий равишда эмиссияланган пластик карталар ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратади. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич 165 594 пластик картани ташкил этади.

Иш ҳақи лойиҳаларига хизмат кўрсатиш учун қабул қилинган кўп сонли корхоналарнинг жалб этилиши пластик карталар эмиссияси ошишининг асосий манбаларидан бири бўлди, бу иш ҳақи тўлашнинг самарали механизми ҳисобланади.

Бугунги кунда банк, шу жумладан, корхона ва ташкилотлар учун турли хизматларни таклиф эта олади. «Туронбанк» ОАТБ ташкилот фаолият юритиши учун зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун корпоратив карталар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш хизматларини таклиф этади. Корпоратив карталар замонавий ишбилармон кишининг ажралмас атрибути бўлиб, у ишлаётган компания ишончлилиги ва молиявий жиҳатдан барқарорлигидан гувоҳлик беради. «Туронбанк»нинг корпоратив карталари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилади. У хизмат сафарлари харажатлари, корхонанинг асосий фаолияти билан боғлиқ вакиллик тусидаги харажатлар ва кўплаб бошқа мақсадларга нақд пулсиз ҳақ тўлашда универсал ёрдамчидир. Банк юридик шахсларнинг 1 100 дан ортиқ ва хусусий тадбиркорларнинг 650 дан ортиқ карталарини эмиссия қилади.

Пластик карталардан фойдаланувчилар сони мунтазам ўсишини инобатга олган ҳолда банк нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш бўйича хизмат кўрсатиш инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда. 2013 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, «Туронбанк» бутун республика бўйлаб 2 430 терминал ўрнатди. Терминаллардан ташқари, савдо шохобчалари ва филиалларда ахборот киосклари ва банкоматлар ўрнатилган бўлиб, улар нақд пулсиз тўловларга оид хизматлар сифатини оширишга имкон беради.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимида ишлаш чоғида кўрсатилаётган хизматлар сифатини сақлаган ҳолда мижозларнинг талабларига ҳар томонлама жавоб берувчи банк маҳсулотларининг кенг доирасини тақдим этиш орқали мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар ўрнатилишига алоҳида эътибор берилади.

Бутун йил давомида мижозларга банк хизматларининг янги шаклларини тақдим этиш чоралари кўрилди. Чунончи, 2013 йил бошидан банк VISA пластик карталари соҳиблари учун SMS-banking янги хизматини жорий этди. Мазкур хизмат исталган пайтда картада қанча пул маблағлари қолганлигини билиш имконини беради. Шунингдек, «Туронбанк» жисмоний шахслар ҳисобварақларига миллий валютада «Турон онлайн» масофадан туриб хизмат кўрсатиш хизматини ишлаб чиқди. Мазкур хизматдан фойдаланувчи банк мижозлари Ўзбекистон бозоридаги барча фаолият юритаётган компаниялар уяли алоқа хизмати учун ҳақ тўлаш имконига эга бўладилар.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example