ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Жорий йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан миллий кинеоматографияни ривожлантириш мақсадида 52 та кинотеатрни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

Бугунги кунда мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг устувор вазифалари барча тармоқлар қаторида кино санъати фаолиятини ҳам такомиллаштириш, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратишни талаб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида республика минтақаларида намунавий, жумладан, ёзги типдаги кинотеатрлар қурилиши ҳамда «мобиль кинотеатрлар»нинг ташкил этилиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

«Миллий кинематографияни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3176-сонли Қарорда акс этган мазкур ишлар ТИФ Миллий банки томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши белгилаб берилган.

Бунда 10 та кинотеатр реконструкция қилиниши ҳамда ҳар бир вилоятда 2 тадан 70 ўринли 15 та 1 қаватли (умумий майдони 602 кв.м) ва 15 та 2 қаватли (умумий майдони 1069 кв.м) кинотеатр барпо этилиши, шунингдек, 150 ўринли 12 та ёзги очиқ кинотеатр (умумий майдони 400 кв.м) қурилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, жорий йилда Бухоро вилоятининг Бухоро ва Когон шаҳарларида ҳамда Жондор ва Ғиждувон туманларида 4 та 2 қаватли янги замонавий кинотеатр қурилади. Ушбу кинотеатрлар 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиб, натижада 70 та янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, ТИФ Миллий банки «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда республиканинг олис шаҳар ва қишлоқларида аҳолига миллий ҳамда хорижий бадиий ва ҳужжатли фильмларни намойиш этиш мақсадида замонавий жиҳозланган «Мобиль кинотеатр» лойиҳасини амалга оширишни ҳам мўлжаллаган. Бунда 2 дона тиркамали кинотеатр олиб келиниб, улар орқали йилига 120-150 минг кишига хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Мазкур лойиҳанинг афзаллиги шундаки, у 30 дақиқа оралиғида кинотеатр кўринишига келиб, электр энергияси бўлмаган тақдирда ҳам генератор ёрдамида ишлайди.

Банк томонидан, шунингдек, «Ўзавтосаноат» АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган «Киноклуб» лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб кўчма кино намойишлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бунинг учун махсус техника жиҳозлари (кинопроектор, киноэкран, колонка ва овоз кучайтиргичлар ҳамда бошқа зарур техника ускуналари билан)га эга бўлган 14 та «Дамас» русумли автотранспорт воситаси сотиб олинади.

Айтиш жоиз, бу шаҳар марказларидан олисдаги тоғли ҳудудлар аҳолисига замонавий хизмат кўрсатишни таъминлаши билан аҳамиятлидир.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example