ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 3 февралда қабул қилинган «Ички туризмни тезкор ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5326-сонли Қарори ва бошқа ҳужжатлар ижроси доирасида хусусий компаниялар билан ҳамкорликда автомобилларни ижарага берувчи Rent-Car хизматини йўлга қўйиш билан боғлиқ ишлар бошлаб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда ишбилармонлар лойиҳага қизиқиш билдирган ва бу йўналишда муайян намуналар ишлаб чиқилган. Мазкур хизмат тури Бухоро билан бирга Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва бошқа туристик марказларда тажриба синов тариқасида йўлга қўйилмоқда.

Автомобиллар ижараси муайян муддатга ҳайдовчисиз берилади. Ижарани расмийлаштириш учун паспорт ва халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.

Мазкур хизмат туридан юртимиз фуқаролари ҳамда хорижликлар фойдаланиши мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example