ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Жорий йилнинг 19 февраль куни Франкфурт Майн (Германия)да Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «AKA Банк»и (AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH) ўртасида умумий ҳажми 100 млн. еврога тенг заём келишуви имзоланди.

Кредит шартномаси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси билан икки томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3414-сонли Қарори ижроси доирасида имзоланиб, у Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.

«АКА Банк» билан имзоланган ушбу шартнома 2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Н.Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Германияга қилган сафари доирасида амалга оширилган келишувларнинг амалий ифодасидир.

Шартнома Германия Федератив Республикаси ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан товарлар ҳамда хизматлар импортини ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида доир лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида банкка кредит линияси ажратилишини назарда тутади.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example