ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Milliy» мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлари кўламини кенгайтириб бормоқда.

Эндиликда жисмоний шахслар мазкур илова ёрдамида қуйидаги хизматлардан фойдаланиши мумкин:
- картадан картага пул ўтказмаларини амалга ошириш (комиссия 0,5 фоиз);
- экспресс пул ўтказмалари;
- ТИФ Миллий банки кредит қарздорлигини сўндириш (комиссия 0,5 фоиз);
- ТИФ Миллий банкида очилган халқаро «Visa» пластик карточкалари қолдиқлари ва операциялари тарихини кўриш;
- ўз омонат ҳисобрақамлари бўйича маълумотларни олиш;
- «UzCard» ва «Visa» пластик карточкаларни блоклаш ва блокдан чиқариш;
- Телефон ва уяли алоқа, интернет провайдерлар, коммунал хизматлар, интернет ресурслар, телевидение ҳамда бюджет тўловларини амалга ошириш;
- «онлайн» омонатлар. 

«Milliy» мобиль иловасини «GooglePlay» ҳамда «AppStore»дан кўчириб олиш мумкин.
Иловага уланиш учун мижоз пластик карточкасида «SMS-ахборотлаш» хизмати ёқилган бўлиши, банкдаги ўз ҳисобрақамига кириш имкониятини қўлга киритиши учун эса муассасанинг исталган филиали ёки бўлимига бир маротаба мурожаат қилиши лозим бўлади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example