ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Молиявий пирамида асосчиси, чинозлик Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. 2018 йил 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд мажлиси қарорига кўра, Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳамда бир йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан маҳрум этилди ва энг кам иш ҳақининг 400 баравари – 52 млн. 96 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия актига асосан, унга қўлланилган озодликдан маҳрум этиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилди. Жазони ўташ муддати 2016 йилнинг 16 июнидан бошлаб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Турсунбаев 2015 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор транс» корхоналарини ташкил қилган. А.Турсунбоев ва унинг шериклари 2016 йилнинг июль ойида қўлга олинган эди. Жиноий гуруҳ аъзолари аҳолидан катта миқдорда маблағ қабул қилиб, уни бир йил ичида 100 фоиз устамаси билан қайтариб беришни ваъда қилишган. Шунингдек, улар аҳолига ойига 40 фоиз устамаси билан аҳолига қарз ҳам беришган. Жиноий гуруҳ турар жойларида қидирув ўтказилганида 13,1 млрд сўм, 7,9 млн доллар пул маблағлари ҳамда бир неча қимматбаҳо автомобиллар топилган. Уларнинг жиноий фаолияти беш йил давом этган. Бундан эса минглаб фуқаролар жабр кўрган.

Маълум бўлишича, Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари фаолиятидан зиён кўрган жабрланувчилар билан тергов жараёни ҳали давом этмоқда. Суд томонидан юқорида кўзда тутилган жиноятлар туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш масаласи бошқа жиноят ишларини ҳам тергов натижаларига қараб ҳал қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Аҳмад Турсунбоев эълон қилинган Суд мажлиси қарорига қарши апелляция беришни кўзламоқда. Бу эса унинг ўз айбига ҳамон тўлиқ иқрор бўлмаётганини кўрсатмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example