ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9537.55 +26.56
1 EUR = 10545.67 +69.31
1 RUB = 149.88 +2.09
1 GBP = 12527.57 +227.01
1 JPY = 87.83 +0.98
1 AFN = 122.43 +0.65
1 AMD = 20.02 +0.04
1 AED = 2596.81 +7.24


2018 йил 20 февраль кунидан «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Фарғона филиали қошида «Марғилон» ва «Яйпан» мини-банклари ўз фаолиятини бошлади.

«Марғилон» мини-банки Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 489а-уйда жойлашган бўлса, «Яйпан» мини-банки Фарғона вилояти, Яйпан шаҳри, А.Навоий кўчаси, 73-уйда фаолият кўрсатмоқда. Мини-банклар юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини тақдим этади.

Бугунги кунда «Трастбанк»нинг Наманган, Андижон, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Қарши шаҳарларида ҳамда пойтахтимизнинг Чилонзор, Яккасарой, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган жами 10 та филиали ва 45 та мини-банки орқали сифатли банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, банк мижозларига қулайликлар яратиш мақсадида тармоқ фаолиятини кенгайтириш баробарида кўрсатилаётган хизмат турлари бўйича тариф сиёсатини оптималлаштириш йўлида ҳам доимий изланишларни олиб бормоқда. Жумладан, банк томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматлар тарифига ўзгартиришлар киритилди. Тарифларда айрим устама ҳақлари ундирилиши миқдори камайтирилди ва айрим банк комиссиялари бутунлай олиб ташланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example