ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкидаги Етакчилар кенгаши фаоллари ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ўтказилди.

Инсон ўз яқинларининг юз-кўзидан тараладиган илиқ нигоҳ, табассум ҳамда қалб қўридан улашиладиган меҳр-муҳаббатдан тафт олиб яшайди. Аслида ҳаёт мазмуни ота-она ва жигаргўшалар қувончу ташвишига шерик бўлиб умргузаронлик қилишдан иборатдир.
Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, орамизда бундай улкан бахтдан мосуво кишилар ҳам бор. Улар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари...
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ўтказиб, ушбу муассасанинг нафақат моддий эҳтиёжларини қоплашга ҳисса қўшди, балки у ердаги тарбияланувчилар қалбига оз бўлса-да хурсандчилик олиб кирди.
Банк меҳрибонлик уйининг 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган 170 нафар тарбияланувчиси учун моддий маблағлар, китоблар, гигиена маҳсулотлари ва кийим-кечаклар топширди.
Тадбир давомида «Муқимий» номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри ижодий жамоасининг байрамона дастури тақдим этилди. Ўз навбатида, мазкур муассаса тарбияланувчилари ҳам меҳмонлар учун бадиий чиқишлар намойиш этишди.


Кеча сўнгида хайрия тадбири ташаббускорлари томонидан байрамона дастурхон тортиқ қилинди.
– Кишиларга мурувват кўрсатиш, шу йўл билан савоб олиш инсонийликнинг бош мезонларидандир, – дейди банк Етакчилари кенгаши раиси Жасурбек Матназаров. – Шундай экан, бундай хайр саҳоват ишларимизни бундан кейин ҳам давом эттириб, ёш авлод ўртасида меҳр-муҳаббат ва оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилаверамиз.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example