ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг савдо расталарида сотилаётган 56 турдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилб, улар синов лабораторияларидан ўтказилди.

Натижаларга кўра, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича 18 турдаги сут ва гўшт маҳсулотларининг меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқлиги аниқланди.

Бу ҳақда бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги «Ўзстандарт: ислоҳотларнинг янги босқичи, интеграция ва муаммолар таҳлили» мавзуидаги сессиясида ахборот берилди.

Шунингдек, пойтахтимиз бозорларида сотилаётган 5 турдаги болалар ўйинчоқлари ҳам ташқи кўриниши ва хавфсизлик кўрсаткичлари юзасидан белгиланган стандартларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Ўтказилган синовлар натижасида «Ҳасанмолпром» ХФ томонидан ишлаб чиқарилган «Гармония» 30 фоизли қаймоғи, «Иззат» ХКга тегишли 2,5 фоизли «Творог» маҳсулоти, «GOOD FOOD ORGANIC» МЧЖнинг қуюлтирилган сут маҳсулоти, «Тонг сутлари» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «25 фоизли сметана» ва «35 фоизли қаймоқ» маҳсулотлари, «Ҳамидахон баркали тайёрлов» МЧЖга қарашли 2,5 фоизли йогурт ва 20 фоизли сметана маҳсулотлари, «Believe Milk Food» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Шафтоли» номли йогурт, «Молочный край» МЧЖнинг «30 фоизли қаймоқ», «15 фоизли сметана» маҳсулотлари, «Angren meat-milk» МЧЖга тегишли «Бест» сметанаси физик-кимё кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди.

Бундай номувофиқликлар «Козимжон омад» ва «Покиза ният» МЧЖлари томонидан ишлаб чиқарилаётган колбаса маҳсулотларида ҳам юзага чиқди.

Сут маҳсулотларида аниқланган номувофиқликлар асосан уларнинг ташқи кўриги, ҳиди, мазаси, таркибидаги ёғ миқдорининг белгиланган талабда эмаслиги бўйича, колбаса маҳсулотларида эса улар таркибидаги крахмал моддаларининг белгиланган талаблардан юқори эканлигида намоён бўлди.

Бундан ташқари, Республика давлат эпидимеология назорати марказининг хулосасасига кўра, «Тонг сутлари» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 35 фоизли қаймоқ, «Ҳамидахон баркали тайёрлов» МЧЖга тегишли 2,5 фоизли қулупнай мазали йогурт, «Ҳасан молпром» МЧЖнинг 30 фоизли «Гармония» қаймоғи, «BIO NATURAL FOOD» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 2 фоизли йогурт ва 35 фоизли қаймоқ маҳсулотлари санитария, бактериология кўрсаткичлари, микробларнинг умумий сони, кислота ва бижғиш кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермади.

Ўйинчоқлардан болалар шақилдоғи, болалар чийилдоқ коптоги, қўғирчоқлар тўплами, қурол-аслаха тўплами, ёниб турувчи типратикон ўйинчоқларида бурама ва ёриқлари борлиги бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди. Шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт-санитария бирлашмаси, санитария-эпидемиология станциясининг синов натижаларига кўра, юқоридаги ўйинчоқларда формальдегид моддасининг миқдори белгиланган стандартлардан 10 баравар юқорилиги аниқланди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example