ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


«Тошкент» Республика фонд биржаси томонидан 2017 йил давомида биржа савдоларида фаол бўлган эмитентларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Биржа савдо айланмаси ҳажми бўйича «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки «2017 йилнинг энг яхши эмитенти» номинацияси ғолиби деб топилди ва «Тошкент» Республика фонд биржаси томонидан диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Банкдан маълум қилишларича, 2017 йил давомида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг янги чиқарилган умумий 80 млрд. сўмлик акциялари (умумий номинал қиймати 60 млрд. сўм) тўлиқлигича фонд биржаси орқали жойлаштирилди.

2017 йилда фонд биржасида банк акциялари билан 95 та савдо битими амалга оширилиб, сотилган бир дона акциянинг энг юқори нархи – 1 324 сўмни энг паст нархи эса – 1 000 сўмни ташкил этди. Банк акциялари «Тошкент» Республика фонд биржаси биржа котировка варағининг «А» тоифасига киритилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example