ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


«Ипак йўли» акциядорлик инновация тижорат банки томонидан «2018 FIFA World Cup Russia ™ футбол бўйича чемпионатига «Visa International» билан бирга!» акцияси ўтказилмоқда.

Акцияда мазкур банк филиалларида очилган барча турдаги халқаро пластик карталар («Visa Electron», «Visa Classic», «Visa Gold», «Visa Platinum», «Visa Exchange») эгалари иштирок этиши мумкин.
Бунда асосий шарт сифатида жорий йилнинг 21 февралидан 30 апрелигача бўлган вақт оралиғида «Visa» пластик картаси орқали 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда харидни амалга ошириш лозимлиги қайд этилган.
Акция бўйича супер ютуққа шу йилнинг 14 июнидан 15 июлигача Россияда бўлиб ўтадиган «2018 FIFA World Cup Russia ™» футбол бўйича чемпионатга икки кишилик йўлланма қўйилган.
Шунингдек, ютуқ тариқасида «Adidas» савдо дўконидан бир неча совға сертификатлари ҳам ўйналади.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example