ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


«Оrient Finans» хусусий акциядорлик тижорат банкида Австриянинг «Raiffeisen Bank International AG.» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ўртасида самарали олиб борилаётган ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида сўз борди.

Айтиш жоиз, «Оrient Finans» ХАТБ ва «Raiffeisen Bank International AG.» ўртасидаги корреспондентлик алоқалари 2012 йилда йўлга қўйилган. Айни пайтда «Оrient Finans» ХАТБ мазкур хорижий муассасада АҚШ доллари, евро ҳамда Англия фунт стерлингида ўз корреспондентлик ҳисоб рақамига эга.

«Raiffeisen Bank International AG.» «Оrient Finans» ХАТБ учун Германиянинг «Commerzbank», Россиянинг «Сбербанк» ва «Азия-Инвест банк»лари қаторида халқаро тўловлар ва ҳужжатли операциялар бўйича хорижий клиринг банкларидан бири ҳисобланади.

Маълумот. «Оrient Finans» ХАТБ 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда олтита филиалига эга. У ўтган давр мобайнида ўз фаолиятини мунтазам ривожлантириб бормоқда. Бу халқаро рейтинг компаниялари эътибори марказида бўлишга, хусусан, «Standard&Poor’s» рейтинг агентлигининг «B-/Барқарор» – узоқ муддатли кредит рейтингини олишга (2014 йилда) омил бўлди.

Австриялик йирик банклар гуруҳига кирувчи «Raiffeisen Bank International AG.»нинг штаб-квартираси Вена шаҳрида дунёнинг етакчи 200 банклари қаторида жойлашган. 2017 йилда ушбу молия муассасасининг жами активлари 138 млрд. евродан ошди. Банк 2400 та бўлим ва филиалга эга бўлиб, уларда 50 мингдан зиёд ходимлар жамоаси 16,5 млн. мижозга хизмат кўрсатади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example