ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Испаниянинг Барселона шаҳрида Mobile World Congress (MWC) 2018 – аxборот теxнологиялари соҳаси ва ҳукуматлар вакиллари, мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи ҳамда xизмат кўрсатувчилар иштирокидаги навбатдаги мобиль теxнологиялар ва ечимларга бағишланган Жаҳон мобиль конгресси бўлиб ўтмоқда.

Mobile World Congress (MWC) анжуманида «Uztelecom» АК, Алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникация теxнологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.

Жадал ривожланиб бораётган теxнологиялар, xизмат кўрсатишнинг янги турлари инсонлар турмуш тарзи ва касбий фаолиятига сезиларни таъсир ўтказмоқда. Мазкур конгресс ушбу жараёнларнинг маркази бўлиб, шу кунлари ҳукуматлар ва саноат вакиллари кейинги ривожланиш босқичлари юзасидан фикр алмашмоқдалар.

Ушбу анжуман GSMA – 220 давлатдан 800 та мобиль операторларни атрофида бирлаштирган GSM ассоциацияси бошчилигида ўтказилмоқда. «Ёрқин келажакни яратиш» шиори остида ўтаётган мазкур конгресс мобайнида иштирокчилар қатор тадбир ва анжуманларнинг гувоҳи бўлишади. Анжуман доирасидаги кўргазмада жаҳоннинг 1600 зиёд IT-брендлари ва компаниялари маҳсулот ҳамда xизматларини намойиш этмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example