ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Бугун Халқаро пресс-клубда туризмни ривожлантириш масаласи бўйича навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон рестораторлар ассоциацияси ҳамда турли вазирлик ва идоралардан вакиллар, шунингдек, етакчи туроператорлар, экспертлар, миллий ва халқаро ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида туризмни ривожлантириш йўлидаги мавжуд муаммолар ҳамда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар муҳокама этилди. Соҳани юксалтириш борасида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар хусусида сўз борди:
• Виза режимини соддалаштириш оқибатида ўсиб бораётган туризм оқими ҳамда давлатимизга кириб келаётган сайёҳларни қабул қилиш бўйича тайёргарлик;
• Туризм инфратузилмасининг ривожланиши, меҳмонхоналар сонининг ортиши ҳамда янги меҳмонхоналарнинг барпо этилишига кредит линияларининг очилиши;
• «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан шаклланаётган имиж масаласи ҳамда тақдим этилаётган хизматларнинг сифати;
• Божхона расмийлаштируви ва «яшил йўлак» фаолиятининг соддалаштирилиши;
• Хавфсизлик ва назорат: сайёҳлик полицияси фаолияти ва ёдгорликларга ташриф бериш учун чипталарни сотиб олиш учун турникетларнинг ўрнатилиши;
• «Ўзстандарт» агентлиги томонидан «Ҳалол», «Кошер» ва «Веган» каби озиқ-овқат маҳсулотларига махсус стандартларнинг қабул килиниши;
• Сувенирларни ишлаб чиқариш ва нархлаштириш, уларга қўлланиладиган солиқ имтиёзлари;
• «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ички туризмни ривожлантириш дастурининг амалга оширилаётгани, шунингдек, сайёҳлик сафарларни амалга оширувчи фуқаролар учун солиқ имтиёзлари ҳамда ўз ходимлари учун саёҳат ташкил этувчи иш берувчиларни рағбатлантириш;
• SMART-туризм ва сайёҳларга қулайлик яратиш учун АТ-технологияларидан фаол фойдаланиш шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, сессияда «Қарши» аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тасарруфидан чиқариш, уни ихтисослашган компания бошқарувига топшириш ва ҳудудида «очиқ осмон» режими, шу жумладан, лоукостерларни жалб этиш юзасидан ҳам масала кўтарилди.
Барча ҳудудларда катталар ва болалар учун мавзули бадиий боғларни барпо этишга қай даражада эътибор қаратилаётгани, ушбу объектларни қуриш ташаббускорларига бериладиган солиқ имтиёзлари ҳақида саволлар ўртага ташланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example