ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Мамлакатимиз тарихий ва маданий ёдгорликларга бой етакчи ўнта сайёҳлик давлати қаторидан ўрин олган. Бугунги кунда 8 мингга яқин ана шундай объектларимиз билан танишиш учун дунёнинг турли нуқталаридан йилига бир неча минглаб сайёҳлар ташриф буюради.

Бироқ, юртдошларимиз орасида бундай асрлар давомида жаҳон аҳлини лол қолдириб келаётган қўҳна ва бетакрор қадамжоларга ташриф буюрмаган кишилар афсуски, кўп учрайди.
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки ана шундай фуқароларимизга мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан танишиш имкониятини яратиш, шунингдек, республикамизнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини юксалтиришга ҳисса қўшиш мақсадида туризм кредити беришни йўлга қўйди.

Туризм кредитини олиш учун мижоз банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- паспорт нусхаси;
- охирги 12 ой мобайнидаги даромади тўғрисида маълумотнома;
- туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга маҳаллий туроператор томонидан берилган шартнома;
- кафил ҳужжатлари (паспорт нусхаси ва сўнгги 12 ой мобайнидаги даромади тўғрисида маълумотнома).
Туризм кредити бошланғич бадалсиз, 3 йил муддатга, энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача (17 224 000 сўмгача) бўлган миқдорда берилади. Кредит суммаси туроператор ҳисоб рақамига ўтказилади.
Туроператор томонидан тақдим этилган шартномада барча туристик хизматлар учун харажатлар (транспорт, меҳмонхона, дам олиш масканлари, гид хизмати, овқатланиш, тарихий обидалар, музей, театр, кўнгилочар ҳамда спорт масканларига ташриф ва бошқалар) киритилиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мувофиқ, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.
Бунда туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисоб-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example