ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, йўл транспорт ҳодисаси натижасида дунёда йилига 1,2 миллион киши оламдан кўз юмади, уларнинг 20-20 миллионга яқини эса жароҳатланади. Бундай ҳолатларда асосан аҳолининг энг фаол қисми (20-35 ёшлилар) автоҳалокат қурбонига айланади.

Пойтахтимизда 2017 йилнинг март ойидан бошлаб Компьютерлаштирилган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими ишга туширилди.
Ушбу тизим билан жиҳозланган йўлларда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши сони 9-10 маротабага камайди.
Таъкидлаш жоиз, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига таъсирнинг энг самарали шакли – бу йўл ҳаракати қоидаларига доир билим, уларга риоя қилиш ва транспорт воситаларини бошқаришнинг амалий кўникмаларидир. Буларнинг бари эса ҳайдовчилик мактабларида орттирилади, шаклланади.
Бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ана шу мавзуга бағишланиб, унда автоуловлар ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Унда жорий йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари бўйича жавобгарлигини ошириш, шунингдек, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор мазмун-моҳиятига кенг тўхталинди.
Ҳужжатга кўра, жорий йил 1 июндан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти давлат таълим, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Сессияда қуйидаги мавзулар муҳокамага қуйилди:
- Нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари: ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
- малака ошириши шартли бўлган шахслар: юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа мддатли ижара ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари ( икки йилда бир марта);
- автотранспорт воситалари хайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса – маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
- автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаи сертификат шакли ва тавсифи.
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат пластик ёки махсус оқ қоғоздан 54х86 ҳажмда тайёрланади. Унинг юза томони тўқ кўк рангли юқори қисмида малака оширишни амалга оширадиган ташкилотнинг номи ёзилади. Юқориги чап бурчакда ушбу ташкилотнинг логотипи (мавжуд бўлса) босилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example