ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бири «КVARTS» акциядорлик жамияти 2017 йил 5 декабрдан бошлаб жамиятининг 4 574 934 дона оддий акцияларини бирламчи оммавий таклиф этиш (IPO) орқали «Тошкент» республика фонд биржаси савдоларига чиқарди.

Молия бозоридаги мазкур янги амалиётга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги 268-сонли қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга кўра, жамиятнинг ушбу йўналишдаги фаолияти бўйича IPO тадбирлари ташкилотчиси (андеррайтери) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳисобланиб, у, шунингдек, томонлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, акцияларнинг тўлиқ сотуви юзасидан кафил саналади.
IPO (Initial Public Offering) – чекланмаган доирадаги инвесторлар учун акциядорлик жамияти акцияларини оммавий жойлаштируви таомили. Яъни, у муайян жамиятнинг ўз акцияларини чекланмаган шахсларга таклиф этиши ва сотишидир. IPOни ўтказишдан асосий мақсад корхонани ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилишдир.
Акцияларини сотиб олиш истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари фонд бозорида фаолият юритувчи инвестиция воситачилари (брокерлар) томонидан қабул қилинади. Воситачилар рўйхати эса Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳамда «Тошкент» РФБнинг расмий сайтларида эълон қилинган.
Буюртмалар бир дона акция учун 3000 сўмдан 9100 сўмгача бўлган оралиқдаги (диапазонда) нарҳларда қабул қилинади. Акцияларни сотиш харидор берган буюртмада таклиф этилган нархларда, юқори берилган баҳога устуворлик берилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда бир шахс 2287 дона акция, яъни сотувга чиқарилган акцияларнинг 0,05 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда сотиб олиши мумкин.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, «КVARTS» АЖ 1975 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, листланган ойна, шиша банка, бутилка, автомобил саноати учун ойна ва ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарувчи етакчи корхона ҳисобланади.
2014-2016 йиллар давомида жамиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми 1,5 баравар, соф фойдаси эса 2,2 бараварга ошди. Сўнгги уч йилда жамият соф фойдасининг 46-50 фоизи дивиденд учун ажратилмоқда. 2016 йилда олинган 56,18 млрд. сўм соф фойданинг 28,09 млрд. сўми ёки бир дона акцияга 1172,3 сўмдан (номинал қийматига нисбатан 68,36 фоиз миқдорида) дивидендлар тўлашга йўналтирилган.
Корхона 2017 йилни ҳам муваффақиятли якунлади, жамият соф фойдаси ўтган йилга нисбатан деярли 1,5 баравар кўпайиб, 80 млрд. сўмдан ошиши кутилмоқда.
Жамиятнинг 2017-2021 йиллар учун Стратегик ривожланиш дастурига асосан корхонада ишлаб чиқаришини фаол модернизация қилиш, энерготежамкор линияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш ҳажми ва акциядорлар даромадини ошириш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳозирда бир кеча-кундузда қуввати 400 тонна листланган ойна ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги флоат линиясини қуриш ишлари бошлаб юборилган.
Замонавий технологиялар асосидаги мазкур лойиҳани ишга тушириш 2019 йил иккинчи ярмига режалаштирилган бўлиб, уни амалга ошириш натижасида йиллик ойна ишлаб чиқариш ҳажми деярли 2 баравар кўпаяди ва 20 млн. кв.метрга етади. Маҳсулот қалинлиги ва ўлчамлари кенгаяди, электр энергия сарфи камайиб, маҳсулотни экспортга чиқариш имкониятлари ортади.
«КVARTS» АЖ фаолиятининг устунлиги бозор талабидан келиб чиқиб, доимий равишда маҳсулот ассортиментини кўпайтириш, сифати ва рақобатбардошлик даражасини оширишга бўлган интилишидадир.
2016 йилнинг сентябридан бошлаб маҳсулот таркибидаги хомашё тўлиқ маҳаллийлаштирилиб, импортга боғлиқлик бартараф қилинган бўлса, 2017 йилда янги – бадиий безак берилган тобланган ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Корхонада ривожланиш ва жаҳон бозорига чиқишнинг асоси бўлган маҳсулот сифатини бошқариш тизимига катта эътибор берилган ҳолда ISO 50001-2011, ISO 9001:2015 каби халқаро сертификатлар олинган.
2017 йилнинг февраль ойида Париж (Франция)да сифат бўйича ўтказилган BID Халқаро конвенция давомида «КVARTS» АЖга «Етакчилик, сифат ва инновация» йўналишида халқаро «International Star for Leadership in Quality» (ISLQ) – «Олтин» тоифасидаги мукофот топширилди.
Шунингдек, ўтган йилда корхона Москва шаҳридаги анжуманларда, шу жумладан, август ойида «Халқаро сифат стандарти», декабрь ойида эса Халқаро конгрессда профессионал фаолият, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги хизматлари учун «Ишончли ҳамкор» халқаро мукофотлари лауреати бўлди.
«КVARTS» АЖ акцияларига буюртмалар қабул қилиш жорий йилнинг 3 апрелигача давом этади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example