ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Акциядорлик тижорат Халқ банки расмий сайти орқали жисмоний шахслар томонидан муассаса филиаллари орқали тўланган ҳар қандай тўловларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳисобрақамига ўтганини онлайн тарзда аниқлаш хизмати жорий этилмоқда.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари молия муассасаларида хизматлар ва уларни кенг омма эътиборига тақдим этиш кўламини тубдан янгилади. Хусусан, АТ Халқ банки томонидан қатор янги хизмат турларининг жорий қилиниши натижасида банк мижозларининг вақти, ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлари кескин қисқарди.
Жумладан, муассасанинг коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишга туширган 2500 дан ортиқ махсус планшет, термопринтер ҳамда терминаллари бугун яхши самара бермоқда.
Бундай замонавий ускуналар орқали банк ходимлари олис қишлоқ ва овулларда истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг бевосита яшаш ҳудудига бориб, коммунал тўловларини қабул қилмоқда. Натижада аҳолининг узоғи яқин, банк филиалларига кунлик тушум миқдори юқори бўлмоқда.
Тўлов ускуналарининг барчаси интернет тармоғига уланган. Бу, ўз ўрнида, ҳар бир онлайн хизмат каби сифат ва самарадорликни таъминламоқда.
Айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида банк аҳолидан 490,4 млрд. сўм миқдорида комунал тўловлар қабул қилди. Шундан 196,1 млрд. сўми мазкур замонавий қурилмалар орқали амалга оширилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example