ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан хорижий кредит линияларининг жалб этилиши ва ўзлаштирилиши, қайси лойиҳалар учун қандай шартлар асосида кредитлар ажратилиши хусусида маълумот берсангиз?

Мамат Яхшибоев, талаба

 

Мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитни яхшилаш борасида кўрилаётган изчил чора-тадбирлар миллий иқтисодиётни ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Кўплаб давлатлар тажрибасининг кўрсатишича, хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш рақобат шароитида республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг гаровидир. Шу боис, мамлакатимиз банклари ҳам хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хорижий инвестициялар кор­хоналарни молиялаштиришнинг қўшимча манбаи бўлиш баробарида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, амалиётда замонавий менежментни қўллашга ҳам шароит яратади.

Мазкур инвестициялар, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришнинг ил­ғор усулларини, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, табиий бойликларни жадал ўзлаштириш, ишчи кучи зич жойлашган ҳудудларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилади.

Бугунги кунда республикамиз банк­лари томонидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Хитой тараққиёт банки, Корея Эксимбанки, Германиянинг бир қатор банклари билан уларнинг кредит линияларини жалб этиш борасида ҳамкорлик ўрнатилган.

Хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратишни янада кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар доирасида тижорат банклари томонидан 2013 йилда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг 145,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари ўзлаштирилди ва жорий йилда 160 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Умуман олганда, 2014 йилда 266,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари (намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уйлар билан бирга) ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун 2014 йилда ажратиладиган хорижий кредит линиялари, уларнинг фоиз ставкалари:

 

1. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Хитой тараққиёт банки 4-кредит линияси

– қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун минитехнологиялар ва  ихчам ускуналар сотиб олиш;

– маҳаллий хомашёни қайта ишлаш мақсадида замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

– қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, бунда янги турларини татбиқ этган ҳолда;

– тайёр озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат турдаги истеъмол товарлари ишлаб чиқариш;

– сервис ва хизматлар доираси, туризмни ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 35 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – ярим йиллик LIBOR + йиллик 3,8 фоиз (ХТДБ маржаси) + Ўзмиллийбанк маржаси.

Кредит миқдори – 100,000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда.

Кредитнинг максимал муддати – 7 йил.

 

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Корея экспорт-импорт банки

– Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун минитехнологиялар ва  ихчам ускуналар сотиб олиш;

– маҳаллий хомашёни қайта ишлаш мақсадида замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

– қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, бунда янги турларини татбиқ этган ҳолда;

– тайёр озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат турдаги истеъмол товарларини ишлаб чиқариш;

– сервис ва хизматлар доираси, туризмни ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 10 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси CIRR ёки LIBOR + ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида аниқланадиган Корея Эксимбанки маржаси + Ўзмиллийбанк маржаси, ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида аниқланади.

Кредит миқдори – 100,000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда.

Кредитнинг максимал муддати – 2 йилдан 7 йилгача.

 

2. «Асака» ДАТБ (ОАЖ)

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси

Барча соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштириш (агробизнес, биотехнологиялар, таълим, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари ва мультимедиа, телекоммуникация, транспорт ва бошқалар), аммо:

l Туризм ва дам олиш

l Мудофаа

l Кўчмас мулк соҳалари бундан мустасно.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 13 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – хорижий банк маржаси – «Асака» банк маржаси – 11-12 фоиз.

Кредит миқдори – минимал сумма – 100 000,0 АҚШ доллари; максимал сумма – 2 000 000,0 АҚШ доллари.

Кредитнинг максимал муддати – 6 йил, лекин кредит муддати ХСРИК билан тузилган молиялаштириш линияси келишуви муддатидан кўп бўлмаслиги лозим.

 

3. «Агробанк» ОАТБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Туркия T.C. Ziraat Bankasi A.S.

банки кредит линияси

Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 2 900 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – (6,5 фоиз маржа + 6 ойлик ЛИБОР) х 5 фоиз + 2 фоиз.

Кредит миқдори – минимал суммаси – 100 000 АҚШ доллари; максимал суммаси – 5 000 000 АҚШ доллари.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йил

 

4. «Микрокредитбанк» ОАТБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси

кичик бизнесни ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 6 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – АҚШ долларида: 8,0 фоиз + (5 йиллик своп) + банк маржаси

Кредит миқдори – минимум – 200 000 АҚШ доллари; максимал суммаси – 2 500 000 АҚШ доллари.

Кредитнинг максимал муддати – молиялаш линияси муддатидан ошмаган даврга 60 ой (5 йил).

 

5. «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

«Коммерцбанк«

Кичик бизнес субъектлари ва саноат тармоғидаги корхоналарни молиялаштириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 6 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – фоиз ставкаси йиллик ЕВРИБОР + чет эл банкининг маржаси (1,95 фоиз) + банк маржаси.

Кредит миқдори – 500 минг евродан юқори.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йилгача.

 

6. ДТ Халқ банки

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси

Янги ишлаб чиқариш объектини ташкил қилиш, янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ жорий ишлаб чиқариш мажмуасини яратиш ёки мавжуд қувватларни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ҳудудларда саноатни ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 15 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – ИХСРК устамаси (9 фоиздан 12 фоизгача) + Халқ банки маржаси (4 фоиз дан кам бўлмаган).

Кредит миқдори – минимал суммаси – 500 000 АҚШ доллари; максимал суммаси – 3 500 000,0 АҚШ доллари.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йилгача.

 

7. «Ҳамкорбанк» ОАТБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Осиё тараққиёт банкининг «Кичик бизнес ва микромолиялашни

ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳаси

Кичик бизнесни ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 5 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – миллий валютада йиллик 18 фоиз ва ундан юқори; хорижий валютада йиллик 12 фоиз ва ундан юқори.

Кредит миқдори – кичик бизнес субъектларига – 40 000 АҚШ доллари ёки сўм эквиваленти миқдоригача.

Кредитнинг максимал муддати – 12 ойгача.

 

8. «Ипотека-банк» АТИБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси

кичик бизнес

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 10 000 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – 8,75 фоиздан 11 фоизгача ХСРИК маржаси + йиллик 3 фоиздан «Ипотека-банк» АТИБ маржаси.

Кредит миқдори – минимал кредит суммаси 300 минг АҚШ доллари; максимал кредит суммаси 2,500 минг АҚШ доллари.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йил

 

9. «Asia Alliance Bank» ОАТБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси кредит линияси

Кичик бизнес асбоб-ускуна ва механизмлар сотиб олиш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 3 800минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – 12 фоиз ва юқори.

Кредит миқдори – 300 000,00 дан 1 200 000,00 АҚШ долларигача.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йил.

 

10. «Ипак йўли» ОАИТБ

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

FMO фонди (Голландия)

Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 4 810 минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – 6 ойлик LIBOR + 7 фоиз чет эл банки маржаси + 4-6 фоиз «Ипак йўли» банки маржаси.

Кредит миқдори – 200 000 – 1 млн. АҚШ долларигача.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йил.

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Осиё тараққиёт банки

«Кичик ва Микромолиялаширишни ривожлантириш. Фаза 2».

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 4 000 минг АҚШ доллари.

 Хорижий кредит линиялари ҳисобиданажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – 20 фоиздан.

Кредит миқдори – 40 000 АҚШ долларигача МБ курси бўйича миллий валютада.

Кредитнинг максимал муддати – 36 ойгача.

Хорижий кредит линияси номива мақсади:

Landes Bank Berlin (Германия)

Кичик бизнеснинг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш.

2014 йилда ўзлаштирилиши прогноз қилинган кредит линиялари миқдори: 3 650минг АҚШ доллари.

Хорижий кредит линиялари ҳисобидан

ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар:

Фоиз ставкаси – 6 ойлик Euribor + 2,5 фо­­из чет эл банки маржаси + 4-6 фоиз «Ипак йўли» банки маржаси.

Кредит миқдори – минимал 250 000 евро.

Кредитнинг максимал муддати –7 йил.

 

 

Хорижий кредит линияларининг ўзлаштирилиши самараси ҳақида тўхталадиган бўлсак, қуйидаги мисолларни айтишимиз мумкин: Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган «Yasham-Erkaplan» ҚК томонидан Бельгиянинг «Michel Van de Wiele» компаниясининг гилам ишлаб чиқариш технологиясини, Германиянинг «Xetma Vollenweider» компаниясининг гиламга ишлов берувчи ускуналари сотиб олиш учун 2013 йилда Германиянинг КфВ банки линиясидан 229 минг евро, Коммерцбанк линиясидан 819 минг евро миқдорида кредитлар ажратилди.

Мазкур кредитлар ҳисобига олинган ускуналар гилам ишлаб чиқариш технологияси бўйича замонавийлиги, энергия тежамкорлиги, ишлаб чиқариш қуввати ва самарадорлиги юқорилиги билан ажралиб туради. Ушбу ускуналарда ишлаб чиқарилаётган гилам маҳсулотлари сифати замон ва жаҳон бозоридаги талабларга тўлиқ жавоб беради.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш эвазига корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 36 фоизга ошди, қўшимча 10 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «Интер бизнес атлантик» МЧЖга Туркиянинг «Маркев макине мухендеслик» ва «Там матбакилик ве амбалаи сан» компанияларининг шоколад ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 2013 йилда Германиянинг КфВ банки линиясидан 168,1 минг евро миқдорида кредит ажратилган эди.

Ушбу ускуналарда ишлаб чиқарилаётган шоколад маҳсулотларининг сифати жаҳон стандартларига ва истеъмолчилар талабларига тўлиқ жавоб беради. Янги технологиялар ўта замонавий, энергияни тежамли сарфлайди, ишлаб чиқариш қуввати ва самарадорлиги юқори.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш эвазига корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 30 фоиз ошди, қўшимча 6 та янги иш ўрни яратилди.

Тошкент вилоятидаги «Наврўз интернэйшнл груп» МЧЖ ҚК Германиянинг Landes Bank Berlin АG кредит линиясидан 2 860 минг евро миқдорида маблағ эвазига «Кронес АГ» компаниясининг салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олди ва фаолият кўрсата бошлади.

Лойиҳа амалга оширилгач, корхонада йилига 306 млн. дона шиша салқин ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, қўшимча 99 та янги иш ўрни ташкил этилди.

2013 йил якунларига кўра, мазкур корхона томонидан 28 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва тўлиқ сотилди.

Тижорат банклари томонидан хорижий кредит линияларини ўзлаштириш ва улар ҳисобидан молиялаштиришни амалга ошириш жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Шу боис, жорий йил давомида банклар томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:

– Жалб этилган чет эл инвестицияларини мамлакатимизнинг барча минтақаларига йўналтириш, шу билан бир қаторда, ушбу маблағларни энг аввало таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни диверсификациялаш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва технологик янгилашни жадаллаштириш ва саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтиришга алоҳида эътибор қаратиш;

– хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратилаётган маблағларни озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, жумладан, гўшт-сут ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга қаратилган лойиҳаларга йўналтириш, тадбиркорларнинг ушбу маблағларни ўзлаштиришига ҳар томонлама кўмаклашиш;

– хорижий кредит линияларининг афзалликларини инобатга олган ҳолда ҳудудлардаги мавжуд бўш турган ва фаолиятсиз бинолар негизида юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва бунда асосий эътиборни жаҳон бозорларида ва ички бозорларда талаб мавжуд бўлган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришда материал ва энергия сарфини камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш;

– меҳнат ресурслари ортиқча ҳамда узоқ ва бориш қийин бўлган 32 та туман ва шаҳарда хорижий кредит линиялари ҳисобидан юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш, мазкур ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтириш юзасидан тегишли чоралар кўриш.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банклари иқтисодиётнинг ривожланиш жараёнлари ва тадбиркорларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, хорижий инвестицияларни жалб этишда давом этади.

Акрам Ҳайдаров,

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Тижорат банкларининг

инвестиция портфелини мониторинг қилиш

департаменти бош мутахассиси.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example