ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида «Расчетно-депозитарная компания» АЖ (Россия Федерацияси) муддатли бозорларда клиринг операцияларини бошқариш бошқармасининг бошлиғи – Ахмадишин Артур Равильевич томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар-тренинг муддатли бозорни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича чет эл амалиётини ўрганиш мақсадида тор доирадаги мутахассислар учун ташкиллаштирилди.

Яъни семинарларда биржанинг раҳбарлари, мутахассислари ва брокерлик идораларининг трейдерлари ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ва «Трастбанк» ХАБ вакиллари иштирок этди.

Ўқув дастурига асосан фьючерс бозорининг асосий тушунчалари ва ишлаш механизми, савдо иштирокчиларига қўйилган талаблар, муддатли бозорларда клиринг хизматини ташкиллаштириш бўйича «Расчетно-депозитарная компания» АЖнинг тажрибасига доир маърузалар ҳамда фьючерс савдолари механизмини Ўзбекистонда жорий қилиш истиқболлари муҳокама этилди.

Ташрифнинг биринчи кунида Артур Ахмадишин «ЎзРТХБ» АЖ фаолияти, шу жумладан, биржа савдолари ва клиринг хизмат кўрсатиш механизмлари билан танишиб чиқди. Семинарда товар сегментларида қўлланиладиган фьючерс бозорининг турлари ва афзалликлари, Марказий контрагентнинг фаолияти ва профессионал савдо иштирокчиларининг функциялари намойиш этилди. Хусусан, ишлаб чиқарувчилар, брокерлар, маркет-мейкерлар ва хежерларнинг фьючерс савдоларида иштирок этиш масалалари бўйича алоҳида кейслар ўрганиб чиқилди.

Семинарнинг навбатдаги кунида тингловчилар фьючерс бозорининг инфратузилмаси, савдоларни ўтказиш тартиблари, хавф-хатарлар менежментининг ўзига хос хусусиятлари, бозор нархларининг шаклланиш механизми ҳамда биржада хатарлар ва нархлар ўзгаришини хежирлаш ҳақида батафсил маълумот олдилар. Шунингдек, бозорларда очилган позицияларни ёпиш ва битимлар ижросини кафолатлаш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Берилган маълумотларни осон ўзлаштирилиши мақсадида маърузалар суҳбат кўринишда ўтказилди.

Машғулотлар якунида семинарлар бўйича натижалар умумлаштирилди ва Ўзбекистон товар-хомашё биржаларида фьючерс шартномаларини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари мазкур машғулотлар ўтказилиши муҳимлигини таъкидлаб, келажакда шу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаштириш истагини билдирдилар.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example