ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


 Украина халқаро авиалинияларининг расмий Panorama нашри саҳифасида ана шундай сарлавҳали мақола чоп этилди, дея хабар беради «Жаҳон» АА. У   Ўзбекистоннинг «Ravon» русумли бренди Украина автомобиль бозорида қўлга киритган  мислсиз муваффақияти билан ўқувчиларни таништиради. 

 Нашрда таъкидланишича, атиги бир ярим йил ичида ўзбек модели Украина автомобиль бозорида энг оммабоп автомобиллардан бирига айланди. Қайд этилганидек, «Ravon» биринчи   маротаба Украинада 2016 йилнинг август ойида тақдим этилган бўлса, саноқли ойлар ичида А русумидаги R2 модели сотувдаги етакчига айланди.

 2017 йил мартида эса R4 моделини тақдим этгани ҳолда ўзбек бренди бозордаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлади – ярим йил ичида B-High русумидаги энг оммабоп автомобиллардан бири   бўлиб қолди.

 Мақолада, шунингдек, «АИГ Автоконсалтинг» компаниясига оид маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган. Унга мувофиқ, Украинада сотиладиган автомобилларнинг энг юқори ўнталиги   қаторидан жой олган «Ravon» Mercedes-Benz, Audi, Suzuki, Peugeot, Citroёn каби моделларини ортда қолдирган. Бунинг натижаси ўлароқ, бугунги кунда Ravon R2 ўз русумидаги   автомобилларнинг етакчиси сифатида «Украинада йил автомобили – 2018» унвонига даъвогарлик қилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example