ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва «Google» корпорацияси қўшма ўқув дастурлари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш орқали ахборот технологиялари мутахассисларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

IUT ректори Сарвар Бабаходжаев «Google»нинг Туркия, Кавказ ва Марказий Осиёдаги ишлаб чиқувчилари билан ишлаш бўйича раҳбари Бариш Йесугей билан музокаралар ўтказди.

Бариш Есугей университетга ташрифи чоғида «Women Techmakers 2018 International Women’s Day Celebration» (IWD) тадбирида ҳам иштирок этди. «Women Techmakers» – бу «Google»нинг бренди бўлиб, юқори технологиялар соҳасидаги аёллар учун глобал дастур ҳисобланади. «Women Techmakers» инновацияларни рағбатлантириш ҳамда аёлларни жалб этишга мўлжалланган ресурс ва ҳамжамиятдир.

«Google» вакили Ўзбекистондаги энг ёш университетлардан бирида талабалар ва ўқитувчилар учун яратилган шароит ҳамда имкониятлар билан танишди.

Ўз навбатида, Бариш Йесугей Ўзбекистондаги ишлаб чиқувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш режалари хусусида сўзлаб берди. Унинг қайд этишича, корпорация бўлинмалари минтақадаги ишлаб чиқарувчиларга, жумладан, ахборот ҳамда техник қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олган турли хил ёрдам кўрсатмоқда. Ушбу йўналишдаги асосий иш «Google Developer Groups (GDG)» деб аталувчи йўналишда олиб борилади.

Таъкидлаш лозимки, тахминан икки ҳафта олдин «GDG Tashkent» гуруҳи тузилган эди. Мазкур ҳамжамиятнинг ташкил этилишига Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ташаббус кўрсатишди. Ушбу гуруҳ Ўзбекистонда IT таълим ва «Google»нинг ечимларини ривожлантириш учун қатор тадбирларни амалга оширади. Бариш Йесугей ўзи ва унинг жамоаси «GDG Tashkent» фаолиятини қўллаб-қувватлаши тўғрисида гапирди.

Учрашув давомида томонлар «Google I/O», «Women Techmakers», «DevFest», «Google Launchpad Accelerator» ва шу каби турли хил тадбирларни ўтказиш орқали АТ соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қизларни IT соҳасига жалб этиш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

Томонлар ишчи тартибида ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишлари бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example