ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Президентимизнинг жорий йилнинг 3 февралидаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 7 та давлат фуқароларига виза тартиби бекор қилиниши ҳамда 39 та давлат учун виза олиш тартиби соддалаштирилгани натижасида мустақил равишда келувчи сайёҳларнинг сони кескин ошиши кутилмоқда.

Мазкур сайёҳларнинг мамлакатимиз бўйлаб мустақил ҳаракатланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятида туристик xариталар ишлаб чиқилган бўлиб, xаритада Самарқанднинг барча тариxий-маданий объектлари, меҳмонxоналари, туризм агентликлари, ресторанлари ва бошқа диққатга сазовор жойлари тўлиқ акс эттирилган.

Сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида туристик xарита чўнтакда олиб юриш учун мўлжалланган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example