ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, экспорт фаолиятини амалга оширишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига:

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш, хизмат)ларни норезидентлар томонидан валюта маблағларини тижорат банклари кассаларига кирим қилиниши асосида нақд чет эл валютасига экспорт қилиш;

– хорижда ўтказилган кўргазма ва ярмаркаларда товарларни сотишдан олинган нақд чет эл валюталарини Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари кассаларига кирим қилиш ҳуқуқлари берилди.

Бундан ташқари, эндиликда товар (иш, хизмат)лар учун тўловларни АҚШ доллари, Англия фунт стерлинги, евро, Швейцария франки, япон иенасидан ташқари тижорат банклари ўз ихтиёрига кўра бошқа валюталарни ҳам қабул қилишлари мумкинлиги белгиланди.

Республика аҳолисига яратилган қулайликлардан яна бири тижорат банклари кассаларига нақд чет эл валютасини қабул қилишда:

– жисмоний шахс-норезидент томонидан нақд хорижий валютани четдан олиб келганини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси ёки жисмоний шахс-норезидентнинг ҳисобварағидан нақд хорижий валютани ечиб олинганлиги тўғрисидаги тижорат банки маълумотномаси;

– устав фондига (устав сармоясига) бадал учун нақд чет эл валютаси қабул қилинганда таъсис ҳужжатларини банкка тақдим қилиниши бекор қилинди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example