ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Баҳор яшариш ва янгиланиш фасли. Айнан шу фаслда бутун табиат уйғонади. Бу фасл бошқаларидан ўзининг фусункор байрамлари билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Кун ва тун тенглашадиган сана, Шарқона янги йил мақоми билан ҳам улуғланиб келинадиган Наврўз айнан ана шундай байрамдир.

Наврўзда қадриятлар тикланади, деб бежиз айтилмаган. Орасталик ва озодалик азалдан халқимизга хос фазилатлардан бири бўлиб келган. Шу сабабдан ҳар йили Наврўз байрами арафасида мамлакатимизда умумхалқ ҳашари ташкил этилиб, шу куни маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар-жойлари ободонлаштирилади, ариқ-зовурлар тозаланади, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда табаррук қадамжолар тартибга келтирилади.

Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган «18-19 март – умумхалқ ҳайрия хашари куни» «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва унинг барча филиалларида ҳам қизғин тайёргарлик ва кўтаринки руҳ билан бошланди.

Бош банк биноси ва барча филиаллар ҳудудларига тегишли бино ҳовлилари атрофлари, ариқлар ва кўча йўлакчалари тозаланиб, кўчаларга сувлар сепилди. Бино атрофидаги дарахтлар оқланиб, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бино хоналарида тозалик ишлари олиб борилиб, эшик ва деразалар ювиб тозаланди. Ушбу йирик ободонлаштириш ҳаракатида банкнинг мингдан ортиқ ходимлари фаол иштирок этишди.

– Катта тўйлар олдидан ободонлаштириш ишларини амалга ошириш халқимизнинг азалий одатларидандир, – дейди банкнинг Касаба қўмитаси раиси Муножат Исмоилходжаевна. – «Трастбанк» ХАБ жамоаси ҳашарда фаол иштирок этганлигида ҳам буни яна бир карра ҳис қилдик. Бир сўз билан айтганда, банкимиз жамоаси юртимизга кириб келаётган баҳор, янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўзи оламни кўтаринки руҳда кутиб олишга тайёргарликни бошлаб юборди. 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example