ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ, Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши, «Artel» компанияси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши, «Адолат» СДП ҳамкорлигида «Ёшларнинг Инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш» ярмаркаси ташкил этилмоқда. 

Ярмарка жорий йилнинг 28 март куни пойтахтимизнинг Сергели туманидаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга қарашли «Yoshlar sport city» мажмуасида ўтказилади, деб маълум қилмоқда uzdaily.uz.

Кўргазма корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этади. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш, инновацион технологияларга қизиқиши юқори бўлган ёшларни кашф этиш ва уларнинг янги, рақобатбардош инновацион ғояларини ҳаётга тадбиқ этишга сафарбар этишдан иборат.

Кўргазмада ёш олимлар, тадқиқотчилар, талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Улар ўз илмий ва амалий ишланмаларини намойиш этиши учун кенг имкониятлар яратилиши кўзда тутилган. Кўргазма якунларига кўра энг яхши инновацион ғоя муаллифларига ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Ярмарка ташкилотчилари иқтисодиётимизнинг барча тармоқларини инновацион ривожлантириш, мамлакатимизнинг илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш учун хизмат қилишига умид билдиришмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example