ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки «Эзгулик сари» хайрия акцияси доирасида шу номдаги жамғарилувчи пластик картани муомалага чиқарди.

Ушбу пластик картага маблағлар ихтиёрий равишда хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган банк ходимлари, мижозлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан мобиль иловалар орқали ўтказилиши белгиланган.

Хайрия учун беғараз ўтказилган маблағлар Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйлари ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож кишилар эҳтиёжларига йўналтирилади.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида банк томонидан пластик картада жамланган ва/ёки сарфланган маблағлар ҳақида маълумот бериб борилади.

Маълумот ўрнида: «Эзгулик сари» номли жамғарилувчи пластик карта Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБдаги Етакчилар кенгаши координатори (Уразимбетова Гулзар) номига очилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example