ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


          Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тасвирий санъат галереясида Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Шойи баҳор» кўргазмаси намойиш этила бошлади.

          2017 йилнинг 8 декабрь куни Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ЮНЕСКО номоддий маданий меросини сақлаб қолиш илғор тажрибаси рўйхатига «Атлас ва адрас ишлаб чиқариш технологиясини анъанавий сақлаб қолиш» номинацияси бўйича киритилди.

          Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ва Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Шойи баҳор» кўргазмасини тақдим этмоқца.

           Атлас ва адрас матосини яратишда нафақат мато, балки уни тайёрлаш услублари ҳам ётади. Бунда иплар аввал йигилади кейин эса бўялади. Ушбу услуб икат деб номланиб, фақат шундан сўнггина тўқув дастгоҳига тушади. Абр - бу бир устанинг услубий безаги бўлиб, фақат унгагина хос бўлган геометрияга эга. Уларда турли образлар ва безаклар, чизги ва рангларнинг ажабтовур уйғунлиги мавжуд.
          Ўзбекистон ҳудудида шойи тўқиш ривожи чуқур тарихга эга. Қўл меҳнати билан яратиладиган шойи матолар Буюк Ипак йўли давридаёқ машҳур бўлган. Улар орқали ўзбек шойиси Ғарбга жўнатилар эди. Ипак ва ёрқин бўёқларга даҳли бўлган абрбанд усталари шу қадар гўзал матоларни ишлаб чиқаришардики, улар ҳозирга қадар ўзининг сифати ва бўёқларининг ёрқинлиги билан барчани лол қолдиради.
          Ўзбекистонда шойи тўқишнинг энг гуллаган даври XVIII асрнинг охири XX асрнинг бошларига тўғри келади. Айнан шу даврлардан бошлаб қўл меҳнати билан яратилган ўзбек бадиий матолари ишлаб чиқарилишининг асосий марказлари шаклланди. Энг машҳур марказ бўлиб ҳали ҳамон Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри бўлиб қолмокда. Кичик устахоналарда шойи тўқувчилар пахта иплардан, ярим шойи, шойи ва жун иплардан бир биридан ажойиб матолар ишлаб чиқаришади.
          Мустақиллик йилларида ўзбек маданиятининг ўзига хослигига бўлган қизиқиш янада ортди ва миллий шойи матоларини ишлаб чиқариш қайта тикланди. Бугун кунда атлас нафақат юртимиз аҳлининг ҳаётида ўзига хос ўрин тутади, балки унга дунёнинг кўплаб машҳур дизайнерлари ҳам мурожаат қилишади.
          «Шойи баҳор» кўргазмасида Р.Мирзааҳмедов, Ф.Дадажанов, М.Мирзаханов, Н. Валиев, А.Қосимов, И.Асқаров каби ўзбек шойи матолари бўлмиш атлас ва адрасларни ишлаб чиқарувчи ҳамда уни ишлаб чиқаришда эски технологиялардан фойдаланишни сақлаб қолишга улкан ҳиссасини қўшган абрбанд ҳунармандаларнинг ишлари намойиш этилмоқда.
          Кўргазма жорий йилнинг 16 апрелига кадар давом этади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example