ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


2018 йилнинг 23 март куни Президентимиз томонидан қабул қилинган «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки зиммасига 2018 йил 1 апрелга қадар республикамиз ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш юклатилди.

Шу билан бирга, 2018 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлга қадар транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, қулай тўлов хизматларини яратиш ва тараққий эттириш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2018 йил 1 ноябрга қадар Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юкланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example