ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


          Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Банклараро спартакиада жорий йилдаги мавсумини бошлаб олди.

           Мамлакатимиз Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб спортнинг етти тури бўйича ўтказилаётган мазкур спорт тадбири шу кунгача юртимиз тижорат банклари ходимларини бадминтон ҳамда стол тенниси устида бирлаштирди.

          Олдинда барча банклар жамоаларини баскетбол, волейбол, сузиш, катта теннис, мини-футбол ҳамда банклараро футбол турнирлари кутиб турибди
          Мусобақаларда «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
          Таъкидлаш жоиз, Банклараро спартакиада жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирларини замон талаблари даражасида ривожлантиришни амалга ошириш, банк xодимларининг спортга қизиқиши ва эътиборини кучайтириб, уларнинг ишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ғалабага бўлган интилиш ва иштиёқини камол топтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

          Жорий йилда спартакиада ўн учинчи бор ташкил этилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example