ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Мамлакатимизда жорий йил 1 июлдан бошлаб пластик карталар орқали мультивалюта тўлов тизими ишга тушади. 2018 йилнинг 23 март куни Президентимиз томонидан қабул қилинган «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, жорий йил 1 июлга қадар Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва тижорат банклари билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимларини норезидентларнинг тўлов карталарини барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилиш имконини берадиган асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёнини тугаллаши белгиланган.

Бу хорижий фуқаролар учун банк карталарини мамлакатимиз ҳудудидаги барча терминаллар орқали қабул қилиш имкониятини яратади. Хусусан, хорижий фуқаро ўз картасидан фойдаланганда, унинг ҳисоб рақамидаги валюта автоматик равишда сўмга конвертация қилинади.

Аввалроқ хабар берганимиздек юқоридаги қарорга кўра, жорий йил 1 апрелдан бошлаб республикамиз ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш амалиёти жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, 2018 йил 1 ноябрга қадар хорижлик меҳмонлар, айниқса, туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну тун ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example