ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Ўзбекистон 2002 йилдан буён Афғонистонга электр энергиясини етказиб бермоқда. Сурхон-Пули-Хумри янги электр тармоғининг ишга туширилиши билан Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми кескин ортади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида бу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.

«Биз биргаликда яна бир стратегик лойиҳани амалга ошириш таклифини илгари сурмоқдамиз. Бу ўзбек мутахассислари томонидан қурилган ва ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини Ҳиротгача давом эттириш лойиҳасидир», дея таъкидлади Давлатимиз раҳбари.

Бу лойиҳа Афғонистон иқтисодиётини тиклаш учун аниқ ва амалий чора бўлиб, шу асосда янги иш ўринлари яратилиб, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириши кутилмоқда.

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example